“Талаба-ёшларни ёт ғояларга қарши муросасизлик руҳида тарбиялашда диний маърифатнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПҚ-3528-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида жорий йилнинг 11 май куни соат 10:00 да ТИҚХММИ Г-бино, 2-маърузалар залида “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети талабаларига (152 нафар) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Бош Имом хатиби Рахматулло Сайфутдинов ва Имом хатиб ноиби Муҳаммадиев Баҳодир Боборахматовичлар “Талаба-ёшларни ёт ғояларга қарши муросасизлик руҳида тарбиялашда диний маърифатнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда бугунги кунда ислом динида ҳадис илмининг ўрни ва аҳамияти хусусида фикр билдирилиб, буюк ҳадисшунос олимларимиз илмий меъросининг тутган ўрни, шунингдек, Имом Бухорий, Хаким ат-Термизий ва бошқа муҳаддисшунос олимларимизнинг ҳадисларидан мисоллар келтирилиб, таҳлил қилинди. Шунингдек, Ислом дини ва унинг арконлари моҳияти, илм эгаллашнинг аҳамияти, терроризм ва диний экстремизмнинг салбий оқибатлари, экстремистик ташкилотларнинг ғайриинсоний ғоялари, исломдаги фарзларнинг аҳамияти, намоз ўқиш, рўза тутиш билан боғлиқ мажбуриятлар, Исломда ота-онанинг фарзанд олдидаги мажбуриятлари шунингдек, фарзандларнинг ҳам ота-оналар олдидаги мажбуриятлари моҳияти хусусида фикр мулоҳазалар билдириб ўтилди. Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида ўтди.
"И ва М" факулътети декан муовини Ж.Турдиев