Ёди ҳамиша ёдда
Зиёратнинг зиёсидан баҳраманд бўлишнинг ҳикмати кўп. Қалбга зиёрат инсон хотирасига муносабат демакдир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Гидромелиорация” факултети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши, 2-босқич, 203-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Д.Г.Юлчиев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиб, “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуаси”га ташриф буюришди. Ислом Каримов Ўзбекистонда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси, мамлакатнинг истиқлол дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт ёʻлини белгилаб берган атоқли давлат арбобидир.
Ташриф давомида Биринчи Президентимиз монументи пойига гул қўйилиб, улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари акс эттирилган фотосуратлар, видеолавҳалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Гидромелиорация факултети “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Д.Г.Юлчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов