Ўзаро ҳамкорлик мақсадида

Маълумки, инновацион ғоялар ва технологиялар борасидаги ҳамкорлик ҳар қандай давлатнинг тараққиётини белгилайдиган муҳим мезонлардандир. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига жорий йилнинг 29 -август куни япониялик мутахассислар ташриф буюришди. Киото университетининг Сув ресурслари илмий тадқиқот маркази профессори Кенжи Танака ва Сув ресурслари тадқиқоти, Қўшма лойиҳа иштирокчиси Темур Хўжаназаровлар билан ректоримиз У.Умурзаков ораларида кечган суҳбат самимий ва дўстона тарзда, ҳамкорлик руҳида ўтди. Ўзаро тажриба алмашишлар турли лойиҳалар устида бирга иш олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Суҳбат жараёнида илмий лойиҳалар бўйича таклифлар, сув ресурсларининг барқарорлиги, бугунги кунда кам ишлатилаётган коллектор дренаж сувларидан фойдаланишнинг имкониятларини кенг йўлга қўйиш йўллари масалаларига тўхталинди. Меҳмонларга институтимиз рамзи туширилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов