Ҳаражатлар ҳисоби

Ҳаражатларни сарҳисоб қилиш, режалаштириб иш юритиш ҳар бир инсон ўзи ва оиласи учун билиб олиши зарур бўлган билим ва кўникмани талаб қилади.  Бу айниқса,  иқтисод ва менежмент йўналишида таҳсил олаётган, шу соҳада ўз фаолиятини юритиш ниятида бўлган талабалар учун  янада зарур ҳисобланади.

 

Бугун 19 апрел 2018 йил 08.30 да  институтимизнинг Б ўқув биноси 214 аудиторияда “Ҳаражатлар ҳисоби” мавзусида Очиқ маъруза бўлиб ўтди. Маърузани “Бухгалтерия ва аудит” кафедраси доценти Табаев Азамат Зарипбаевич ўтказди. Маърузачи талабларга мавзуга тегишли бўлган меъёрий –ҳуқуқий асослар билан таништиш билан бошлади:

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ислоҳоти амалга оширилиши энг асосий масалалари бўйича ўзгаришлар бўлишига олиб келди.

Аввал 1995 йилда кейинчалик 1999 йилда “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг қабул қилиниши мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида тубдан ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди.

​​​​​​​  

Ушбу низом ҳаражатларнинг моҳияти, корхонанинг ҳисобот давридаги фойдаси билан боғлиқлигидан келиб чиқиб тақсимлашни белгилаб берди. бундай тақсимлша бозор иқтисодиёти хусусиятларидан келиб чиқади ва у бизнинг бухгалтерия ҳисоби тизимимизни халқаро миқёсда қўлланилаётган “директ-костинг” ҳисоб тизимига анча яқинлаштирди.

Ҳаражатлар ҳисобининг айнан шу тизимга яқинлаштирилиши бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисоби бажариши керак бўлган вазифалардан келиб чиқди.

Маърузада “Бухгалтерия ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети  профессори, и.ф.н Эргашева Шахло Тургуновналар иштирок этишди.

Маъруза қизиқарли ва мунозарага бой бўлди.

​​​​​​​Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти