Ҳашар элга ярашар

Топиб айтилган мақол бу. Унда халқимизнинг биргалик ва жипсликда амалга ошириладиган хайрли ҳаракати ўз ифодасини топган. Тозалик соғликнинг гарови дейилиши ҳам бежиз эмас. Атроф муҳитни тоза тутиш, ҳамма ёқни саранжом саришта қилиш халқ қалбидаги гўзаллик ва нафосатга йўғрилган меҳрининг инъикосидир.

“Гидромелиорация” факультети “Ёшлар иттифоқи” бошлангич ташкилоти фаол талабалари иштирокида жорий йилнинг 10 февралида “Экология куни” доирасида факультет тасарруфидаги ҳудудда ҳашар ишлари ташкил етилди. Ҳашарда факультет фаол ёшлари иштирок этишди.

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов