“Ватанни куйлаган шоир”
2021 йил 16 март куни “Адиблар ҳиёбонида” “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимов бошчилигида кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар ҳамроҳлигида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди, шеъриятини талқин этиш, ўрганиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Собир Ўнар ҳамда шоир Мансур Жумаевлар иштирок этишди. Учрашувда ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ҳаёти, шеърияти унинг ватанпарварлик шижоати хусусида йиғилганларни баҳраманд этдилар. Тадбир давомида шоир шеърияти ва ижодига бағишлаб очиқ дарс ўтказилиб шеърлар ўқилди. Факультет талаба ёшлари ҳам шоир шеърларини ёд этдилар. Учрашув кўтаринки адабий руҳда бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, факультет профессор-ўқитувчилари ҳамроҳлигида “Чиғатой” қабристонига Абдулла Орипов қабрини зиёрат қилиш учун борилди. Қуръон тиловат қилиниб Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ёд олинди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати