“Summer field school 2020” ўз ишини бошлади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари инсититути Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултет, Сув хўжалигида экология хавфсизлиги йўналиши 306-гурух талабалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФАО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “URMONINVEST”, “Green Future” билан хамкорликда “Summer field school 2020” ўз ишини бошлади.
10 кунлик дала мактаби доирасида “Trails Building Work Shop”, “International planning and design” лойиҳалари амалга оширилади. Иштрокчилар экотуризм, ўрмон туризми, миллий боғлар барпо этиш, саёхат маршуртларини ташкил этиш, сайёхларга хизмат кўрсатиш, ўрмон хўжалиги ерларидан рекрацион мақсадларда унумли фойдаланиш ва туризм салохиятини ошириш кўникмаларини ўзлаштирадилар. Лоиҳа якунида иштирокчилар халқаро диплом ва эсталик совғаларга хамда энг яхши иштирокчилар хамкор ташкилотларнинг бирига ишга кириш имкониятига эга бўладилар. Дала мактаби барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилган холда ташкиллаштирилган. Иштрокчиларнинг соғлиги доим назорат остида.