ЧИН ДИЛДАН ҚУТЛАЙМИЗ
Ёзувчилар уюшмаси директорлар кенгаши ва "Янги овоз" Марказий Осиё тарихчилари институтимиз профессори, тарих фанлари доктори Шоҳиста Ўлжаевани "Туран биримдиги" медали билан самимий табриклаш асносида Ўзбекистон тарихи ва маданияти тараққиётига сезиларли ҳисса қўшиб келаётгани билан чин дилдан қутлаб келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар ёр бўлишини тиладилар. Ушбу самимий табрикларни Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси директорлар кенгаши раисининг ўринбосари ва "Янги овоз" Марказий Осиё тарихчилари ҳамда Қирғизистондаги "Амир Темур" жамоа фондининг бош директори Монолдоров Жолдошбек Акилбекович йўллаганлар. Табрикда, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик самаралари тараққиётимизнинг муҳим омили экани ҳам алоҳида таъкидланган.
Институтимиз жамоаси ҳам ўзларининг қизғин қутловларини билдиришди.
Институт матбуот хизмати