Ибратомиз маърузалар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги ПҚ-3716-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 28-сонли мажлис баёнининг 3-банди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2018-йил 30-майдаги 87-04-924-сонли хат ижросини бажариш мақсадида Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2 - июн куни 3-талабалар турар жойи тарбиячи педагогиги Азиза Хаитованинг ташаббуси билан Тошкент шаҳар Чилонзор туман Дўмбиробод масжид имом ноиби Пармонов Амириллоҳ Амоновични ҳомийлиги билан "Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Бунда Рамазон ойининг мазмун-моҳияти мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимизни эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодни Ватанга муҳаббат миллий ва диний қадириятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ибратомуз маърузалари билан талабаларни хушнуд қилишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олиб, бундай давра суҳбатлар давомли бўлиши ҳақида таклиф киритди.
Давра суҳбатида декан ёрдамчилари, ТТЖ директори З.Юлиев, 3-ТТЖ мудири И. Қурбонов, “Иқтисодёт ва менежмент” факультет талабалар кенгаши сардори Ж. Саидаҳмедов ва навбатчи ўқитувчилар иштирок этишди.
Шундан сўнг 3-талабалар турар жойида кам таъминланган ва рўзадор талабаларга ифторлик ташкил қилинди.
3-ТТЖ Педагогик тарбиячи Азиза Хаитова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.