Ёшлар ўртасида жиноятчиликка қарши кураш

        Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этаётганлиги, ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Бугун ҳам талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар жиноятчилик ва спиртли ичимлик истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш учун ҳуқуқ-тарғибот органлари билан ҳамкорликда "Ер ресурсларини бошқариш" факультетида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўз маърузалари билан иштирок этган соҳа ходимлари  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ Вояга етмаганлар бўйича  инспектори Дўстов Хайрулла ҳамда  Юнусобод тумани ИИБ Вояга етмаганлар бўйича лейтенант Наринбоева Дилнозалар сўзга чиқиб, ёшларни бошқа давлатларда кечаётган нохуш воқеалар ҳамда тартибсизликлардан воқиф этиш эмас, балки ўз тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни ҳар қандай таҳдидлардан асраб-авайлаш эканлигини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда аксарият ёшларимиз спиртли ичимликларга ружу қуяётганлиги ва бунинг натижасида турли жиноятлар содир этаётганли тўғрисида ҳам талаба-ёшлар тушунчалар бериб ўтишди. Ҳар қандай уруш бегуноҳ аҳолининг қийинчиликлари ва изтироблари билан тугайди, лекин бу каби тартибсизликларга айрим кимсалар бундан фақат моддий манфаат топиш учунгина қўл урадилар. Биз бу тинчликка осонлик билан эришганимиз йўқ шунинг учун энди уни қадрлашимиз, асрашимиз керак ва зарурлигини, Ўзбекистонимизни асраш, унинг тинчлигини барқарорлаштириш эса ёшларнинг қўлида эканлиги тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтди.

 

Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. Шундан сўнг Факультет декани Ш. Нарбаев ҳам факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Эшова барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

     Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов