Иллат илдизи

Миллат танламас иллатлардан бири СПИД балосига гирифтор бўлишнинг ўзи кулфат. Енгил-елпи ҳаётга ружу қўйиб, майл билдирганларнинг оқибати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ўзи етмаганидай оиласи ва фарзандлари ҳам азият чекади. Шу боис ушбу иллатнинг илдиз отишидан сақланиш ниҳоятда муҳим.

2-талабалар турар жойининг дарс хоналарида ГТС, ҚСХЕА факультети талабалари билан худди шу ОИТС(СПИД) мавзусида тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна давра суҳбати олиб бордилар.

ГТС, ҚСХЕА факультети талабаларидан А.Нурматжонов, Ш.Сафаров, Б.Рахматуллайев, А.Содиқжонов, А.Абдухакимов, О.Қолдошев, Л.Раббонов савол - жавобларда фаол қатнашишди.

ГТС факультети талабаси Беккулов Ният ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов