Гиёҳвандлик иллатлар боши
2018 йил 5 октябрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаларига “ОИТС касаллигининг олдини олиш ва ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар ОИТС маркази мутахассис шифокори Д.М.Эрматова, институт Тиббий бўлими бош шифокори Б.Қ.Эшниёзов, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Р.Турдиев, гуруҳ мураббийлари ва 60 нафар талабалар иштирок этдилар. ОИТС маркази шифокори Д.Эрматова ўз маърузасида тадбир иштирокчиларига ОИТС касаллиги тўғрисида ҳамда гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари ҳақида далилий мисоллар билан талабаларга тушунарли тарзда маълумотлар берди. Маъруза қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан тўлиқ жавоблар олишди. Тадбир сўнгида ОИТС касаллигининг олдини олиш ва унинг профилактикаси тўғрисида видеоролик намойиш этилди.
“СХТЭваБ” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманиёзов