Илм ва инновация
Инновация келажак демакдир. Янги фикр ва ғоялар ҳамиша тараққиётнинг мезони бўлиб келган.
2018 - йил 18 - апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи “Гидромелиорация” факултети, “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси ўқитувчи ходимлари Лобар Нигматова, Наргиза Халиқова, Алишер Жумаев ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар "Илмий тадқиқот ишлари ва инновацион ғоялар" мавзусида давра суҳбати ўтказишди.
Бугунги кундаги илмий ишлардаги 2 - босқичли изланишлар ва ҳозирги вақтдаги инновацион ғоялар ҳақида маълумот берилди ва талабалар томонидан берилган саволлар тадбирнинг қизиқарли тарзда ўтишига имкон туғдирди.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.