Мутахассисларнинг илмий семинари
Халқаро Сув Ресурсларини Бошқариш Институти (ИВМИ) Марказий Осиё идораси мутахассислари Қаҳрамон Жумабоев ва Тулқун Юлдашевлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4 босқич 1-6 гуруҳи ҳамда 13 - гуруҳ талабаларига «Эвапотранспирация асосида суғоришни режалаштириш ва Халқаро Сув Ресурсларини Бошқариш Институти фаолияти» мавзусида илмий семинар ўтказишди.
Семинарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, яшаш даражасини ошириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун амалиётда синалган ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш йўлларини излаш, сув ва энергия тежовчи технологияларни аниқлаш, сув ва Энергиядан суғориладиган майдонларда фойдаланишни аниқлаш.
Ушбу мавзу талабаларда жуда катта қизиқиш уйғотди, улар шиддатли ўзгаришлар даврига муносиб мутахассис бўлиб етишиш учун нималар устида ишлашлари кераклигини билиб олишди. Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан савол беришди ва саволларига тўлиқ жавоблар олиб мамнун бўлишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, доцент Б.Суванов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов