ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ
Тошкент давлат юридик институтида «ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ» III Миллий илмий-таълимий форуми ўтказилди.
2018 йил 30 май куни Тошкент давлат юридик институтида, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ташкил этилган «ИЛМИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАШР ЭТТИРИШ ФАОЛЛИГИ» мавзусида III Миллий илмий-таълимий форуми ўтказилди ва ушбу йирик тадбирда Ўзбекистонда илм-фан ва нашр эттириш фаоллигини ривожлантиришга бағишланган долзарб мавзулар бўйича маърузалар тингланди, дунёдаги етакчи нашриётларнинг электрон илмий-таълимий ресурсларининг долзарб манбалари, диссертация ишларининг самарадорлиги ҳақида гапириб ўтилди. Жаҳон илмий-таълимий манбалари ва юқори рейтингли журналларда мақолаларни нашр этиш имкониятлари билан таништириш орқали Ўзбекистон Республикасида илмий тадқиқотлар сифатини яхшилаш ва нашр этиш фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган форумда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Иновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси вакиллари иштирок этдилар.
Форумда институтимиз АРМ директори в.б. Ш.Э.Тиллашайхова ва Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Х.Исаевлар иштирок этдилар.
Форум якунида ОАВ вакиллари, анжуман иштирокчилари, ташкилотчилари, маърузаларга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.
Ахборот-ресурс маркази директории в.б. Ш.Э.Тиллашайхова ахбороти