Инглиз тилидаги маъруза

Институтимизда ҳар жума куни инглиз тилида гаплашадиган кун сифатида амалий ишлар олиб борилмоқда. Педагогларнинг инглиз тилидаги маърузаларини талабаларнинг тушунишлари ва инглиз тилида муносабат билдиришлари моҳиятлидир.

Институт “Б” ўқув биноси 214-аудиториясида “Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Юнусов Искандар Орифовичнинг маърузаси ана шундай аҳамиятга эгалиги билан характерланиб туради.

У 4-курс 1-гуруҳ талабаларига “Marketing Plan” мавзусида инглиз тилида очиқ маъруза тақдим қилди. Очиқ маъруза мунозараларга бой бўлди.

 

Ўқув бўлими услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов