Инновaцион ҳамкорлик самараси
Ҳозирги кунда Республикамизда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида инновaцион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Германия Федератив Республикасининг Таълим ва фан вазирлиги (BMBF) томонидан молиялаштирилган “BioWat: Иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида Марказий Осиёнинг шўрланган ва қурғоқчил ҳудудларида ресурсларни бошқариш (Resources management in the salinized and drought stress-endangered irrigation areas of Central Asia for adapting to climate change)” илмий лойиҳаси доирасида Германиянинг Leybnits agrolandshaft илмий тадқиқот маркази (ZALF) ва Тошкент ирригatsiя ва қишлоқ хўжалигини механизatsiялаш муҳандислари институти ўртасида ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳанинг амалий тадқиқотларини рўёбга чиқариш мақсадида бугунги кунда “ZALF” илмий тадқиқот маркази ҳамда “Ирригaция ва мелиорaция” кафедраси олимлари биргаликда самарали фаолият олиб бормоқдалар. Лойиҳа доирасида ўқув ва илмий тадқиқот ишлари жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган, умумий қиймати 10 000 Evro бўлган лаборатория жиҳозлари “Ирригaция ва мелиорaция” кафедрасига келтирилиб, институтнинг лаборатория базаси янада бойитилди.
Ушбу келтирилган жиҳозлар ёрдамида ер ости сув сатҳини электрон ўлчаш, сувнинг pH қийматини ҳамда дала шароитида тупроқнинг намлигини, шўрланишини, температурасини ва сув ўтказувчанлигини аниқлаш шунингдек, аниқланган маълумотларни замонавий смартфон телефонлари ва компютерларга узатиш имконияти пайдо бўлди. Бу эса талабаларни билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб кўриш, доктарантларни замонавий илмий тадқиқот ишларини ўтказишга имконият яратди.
Бу каби ҳамкорлик алоқаларини келажакда янада ривожлантириш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари янги изланишлар олиб бормоқдалар.
“Ирригaция ва мелиорaция” кафедраси мудири доцент Б.У.Суванов