Билим олишда инновацион ёндашув
Таълим тизимида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг катта ўқитувчиси Рахматалиев Музаффар Эшдавлатович томонидан ижтимоий тармоқ орқали “Статистика” фанидан масофавий таълим технологияси жорий этилди.
Ушбу таълим технологияси доирасида талабаларнинг дарс жараёнида олган назарий, амалий билимларини янада шакллантириш,ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2019 йил 1 апрелдан 30 майгача "БИЛИМ ОЛИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ” лойиҳаси доирасида ижтимоий тармоқ орқали “Статистика” фанидан интеллектуал кўрик -танлови эълон қилинди.
Ушбу танловда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган талабаларни тақдирлаш мақсадида 2019 йил 7 июнь куни соат 15-00 да Б-108 хонада танлов ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Танловда ғолибликни қўлга киритган 2 нафар талаба 2 курс 3 гуруҳ талабалари Махмудова Наргиза Давлат қизи ва Нуралиев Самандар Рустам ўғлилари Redmi 6Aтелефони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Бундан ташқари танловда фаол иштирок этган 8 нафар талаба 1 курс 4 гуруҳ талабалари Исроилов Мансур Ёқубжон ўғли, Абдусаломов Фатхулла Олим ўғли ва Жамолова Гулҳаё Бобировна, 2 курс 3 гуруҳ талабалари Тохиров Шохрух Жанобил ўғли, Хабибуллаева Лобар Камалетдинова ва Рўзиева Шакина Рустам қизи 2 курс 2 гурух талабалари Пўлатхонова Саидахон Алишерхон қизи ва Досимов Жавоҳир Рустамовичлар ҳар хил турдаги бадиий китоблар ва фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Тақдирлаш тадбири кўтаринки руҳда ўтди.
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасининг катта ўқитувчиси Рахматалиев Музаффар Эшдавлатович ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов