Инсон хотираси азиз
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети Экология ва Сув ресурсларини бошқариш кафедраси профессори Номан Эгамбердиев, Олга Ашурова ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб давра суҳбати ўтказишди.
Номан Эгамов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, жамиятнинг муҳим бўғини ҳисобланган ёш авлод тарбияси йўлида қилинаётган ишлар, юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечими, бунёдкорлик ишлари баробарида огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириб, биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги ҳақида гапирди. Юртимиздаги ҳар бир хонадон тинч, осойишта бўлиши, фуқароларимизнинг хотиржам яшаши, оилаларимизда фарзандларимизнинг баркамол ўсиши, айниқса, хавфсизликни таъминлашда баҳамжиҳат ҳаракат қилиш лозимлигини уқтириб, ҳозирги кунда олдимизда турган асосий вазифа - ўз фикри, дунёқараши, мустаҳкам эътиқодига эга бўлган, ҳам жисмонан, ҳам ақлан баркамол бўлган, турли сиёсий буҳронлар ва иллатларга қарши кураша оладиган авлодни тарбиялаш эканлиги тўғрисида фикрлар билдирди.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов