Иқтидорли талабаларни турли танловларга тайёрлаш ва уларни қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб бориш учун семинар-тренинглар ўз ишини бошлади
Институтимизда 2018 йил 16 февраль куни иқтидорли талабаларни турли танловларга тайёрлаш ва уларни қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириб бориш учун семинар-тренинглар ўз ишини бошлади. Мазкур тренингда институтимизнинг иқтидорли талаба ва магистрантлари иштирок этишди. Семинар-тренинг биринчи дарсини магистратура бўлими бошлиғи т.ф.д., профессор А.Янгиев “Гидротехника иншоотлари хавфсизиги бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги маъруза билан бошлаб берди. Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Ушбу семинар-тренинглар ҳар хафта жума куни соат 15:00 да режа асосида белгиланган жойларда бўлиб ўтади.
ИТ ва ИПКТ бўлими 1-тоифали муҳандиси Ярова Севара маълумоти