Таълим ислоҳотлари ҳақида
Ислоҳотлар ҳамиша тараққиётга хизмат қилиши билан характерланса, уларнинг моҳиятини тушунтириш эса таълимий тарғиботнинг таъсирчанлигига тааллуқли бўлади. Шунинг учун талабаларни талабига мос бўлган замонавий билимларни етказиш давр тақозоси.
Гидромелиорация факультетининг 1 - босқич талабаларининг 8 та гуруҳида 8 сентябрь куни соат 13-30 да 1 - залда биринчи курс мактаби бўйича «Ўзбекистон республикасида таълим ислоҳотлари» мавзусида ППваУМ кафедра профессори, п.ф.д. З.К.Исмаилова томонидан маъруза ўқилди. Маъруза дарси педагогик технологиялар асосида ташкил этилди. Маъруза жараёнида талабаларни фаол иштироки ақлий ҳужум ва бир қанча методикалар орқали ташкил этилди. Барча биринчи босқич талабалари таълим жараёнига самарали мослашиши бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлиш билан бирга, таълимдаги янги ислоҳотларнинг жорий этилиши тўғрисида ҳам янги ғояларга ва тасаввурларга эга бўлишга мушарраф бўлдилар.
Профессор Зуҳра Карабаевна ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов