Исроф инсофдан эмас

Яратилган ноз-неъматларнинг ҳаммасида исрофгарчиликка йўл қўйиш ярамайди. Сарф-харажатга эътиборли бўлиш долзарб масаладир.

2018 йил 25 апрель куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи  мудираси Дилфуза Аминова, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов, “Гидромелиорация” факультети 3-босқич талабаси Ёшлар итифоқи етакчиси Улуғбек Манзирбоевлар ташаббуси билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ФХДЁ (ЗАГС) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи бўлиминиг 1-тоифали  инспектори Гулчехра Юлдашева “Тўйлар оилавий хамда тантаналар ва маросимларни ихчам ҳамда камхарж ўтказиш, эрта ва барвақт никоҳларнинг салбий оқибатлари” мавзусида  давра суҳбати ўтказишди.

 

4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов