Истиқлол бинокори

Улуғлар зиёрати қутлуғ ишларни амалга оширишга руҳий мадад бўлади. Мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов янги давр Ўзбек давлатчилиги тарихининг асосчисидир.

2018-йил 27-январ куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факултети 2 курс талабалари, декан муовини С.Хикматуллаев ҳамда “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси профессор ўқитувчилари бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Ташрифдан мақсад биринчи президентимиз И.А. Каримов таваллудининг 80 йиллик юбилейини кенг нишонлаш ва уларнинг руҳини шод этишдир. Ташриф давомида талабалар Ислом Каримов ҳаёт йўли ва олиб борган буюк ишлари ҳамда улар фаолият юритган Оқсарой қароргоҳи билан танишдилар.

“Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факултети 203-гуруҳ мураббийи Ўткир Пирметович Исломов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов