Жамиятнинг кичик ячейкаси
Оила, турмуш, рўзғор сўзлари ҳақида муайян тушунчага эга бўлсакда, унинг моҳияти, муқаддаслиги борасида амалий ҳаракатларимиз кўпинча суст. Майда - чуйда муаммолар ва икир-чикирларни баҳона қилиб ажралишга сабаб бўлаётган нохуш ҳодисалар барчани таажжубга солади. Шунинг учун оила хусусида, никоҳнинг муқаддас экани унга эътибор юксак даражада бўлиши борасида талабаларга маълумотлар бериш зарур.
2018 йил 4 майда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг талаба қизлари билан биргаликда "Оилада эрта никоҳнинг олдини олиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Мирзо Улуғбек тумани ФХДЁ бўлими 1-тоифали инспектори Г.Юлдашева қатнашди ва маъруза қилди. Г.Юлдашева талаба қизларга керакли тавсияларни, аниқроғи, “Оила” кодекси тўғрисида ҳам атрофлича маълумот бериб ўтди.
Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси З. Хафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов