Жасоратга чорловчи маърифат
Юксак билимли ва интеллектуал даражаси юқори бўлган жамоаларни саралаш ҳамда уларни маънавий руҳлантириш ҳамда моддий рағбатлантириш таълимнинг ноанъанавий шаклларидан бири сифатида муҳим аҳамиятга эга.
Илмнинг қуввати, унинг амалиёт билан уйғунлиги борасидаги Президентимиз мулоҳазалари ушбу мусобақавий дастурни республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар ўртасида ўтказишдек ташаббусга кенг йўл очиб, руҳлантирди.
Худди шу ташаббус билан чиққан институтимиз профессор ўқитувчилари “IQ-SHOU” номли мусобақавий дастурни ташкил этишганди. 20 апрель куни унинг институтимиз миқёсидаги навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг талабаларидан таркиб топган “Муҳандислар” ва “Гидротехника қурилиши факультети”нинг “Онлайн” жамоалари қатнашишди.
“Муҳандислар” жамоасининг таркиби қуйидагича гуруҳ сардори Санжар Комилов, гуруҳ аъзолари - Маъруф Баратов, Дилшод Абдураззоқов, Бекмурод Турдимуродов, Фаррух Равшанов. “Онлайн” жамоаси таркиби гуруҳ сардори Хушвақт Жумабоев, жамоа аъзолари - Илҳомжон Зокиров, Ўрол Бобомуродов, Суннат Пўлатов, Рустамбек Мирзалиевлардан иборат. Иштирокчилар ўзларининг кенгқамровли билимга эга эканликларини намойиш этишди. Саволлар халқ хўжалигининг турли соҳаларига, аниқроғи, спорт, маданият, тарих, география, санъатга оид жумбоқлардан иборат эди.
Интеллектуал билим синовларининг натижалари тубандагича кўрсаткич касб этди. “Муҳандислар” жамоаси 65 балл, “Онлайн” жамоаси 45 балл тўплашга муваффақ бўлишди. “IQ-SHOU” нинг бу галги ғолиби сифатида “Муҳандислар” жамоаси тегишли туҳфалар билан рағбатлантирилди.
Мусиқа танловчиси ва овоз созловчиси сифатида ҳар галгидек Ҳамза Абдуллаевнинг хизматлари эътиборга молик.
Тадбирнинг жозибадор ва мазмундор кечишида институт ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ва хотин-қизлар кенгашининг ҳаракатлари катта бўлди. Айниқса, Феруза Абдувалиева, Иқлима Юсупова, Тозагул Мамаражабовалар ўзларига юкланган вазифаларини пухта бажарган ҳолда ўйин жараёнида фаол қатнашишди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов,
Ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродовлар ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов