Жозибадор методика
Инсоннинг идроки ва интеллект даражасини билиш учун турлича психологик ўйин ва методлар бор. Уларни қўллаш бир жиҳатдан фаоллик ва қизиқувчанликка ундаса иккинчи томондан ҳаёт ҳақида тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилади.
30 апрел ва 1 май кунлари 2 - ТТЖ ва 3 - ТТЖ маънавият хонасида Тарбиячи-педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна талабалар билан "Мавжуд бўлмаган ҳайвон", "Менинг тамғам" методикаларини ўтказдилар. "Мавжуд бўлмаган ҳайвон" методикаси орқалий талабанинг қай даражада агрессивлик ҳолати, ўзига берган баҳоси, етишмайдиган хислатлар аниқланади. "Менинг тамғам" методикаси орқалий талабанинг шиори, қизиқиши, иши, қадрлаган нарсаси, мақсади аниқланади. Методикалар психологик диагностика қилинди ва талабаларга керакли маслаҳатларни ТТЖ директори Юлиев Зокиржон Қўшоқбоевич, "ГТҚ" факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Азимов Азам Исмоилович, Тарбиячи-педагог Хаитова Азизахон билан биргаликда тарбиявий маслаҳат ишлари олиб борилди. "ГИМ", "ГТҚ" факультети талабалари қатнашишди.
"ГИМ" факультети 406 - гуруҳ талабаси Умматов Мирсодиқ Ботирбек ўғли ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.