Китобимиз - хитобимиз
Китобни офтобга қиёс қиламиз. Қуёш нур ва иссиқлик бахш этгани каби китоб қалбларга ана шундай ором ва куч бахш этади. Китобни ўқишдан мақсад уқиш, мутолаадан мақсад мушоҳададир.
Институтимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги 3271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Китобхонлик ва китоб мутолаасини ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг етакчи ходими М.Саидхўжаев, ёш маърифат тарғиботчилари И.Жаъфаров, М.Мирзаевлар иштирок этди.
Ёш маърифат тарғиботчиларидан И. Жаъфаровнинг китобхонлик борасида қилган маърузаси талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир иштирокчилари тадбир ниҳоясида бу сингари тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш яхши самара беришини таъкидладилар.
Маънавият ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Дилбарой Сиддиқова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов