Кўргазма намойишида

Эришилган ютуқ ва янгиликлардан воқиф қилишнинг ўзига хос усулларидан бири кўргазмаларнинг ташкил этилиши ва намойиш қилинишидир. Ўз ташаббусингиз ва ташкилотчилингиз ҳам синовдан ўтказилади унда. Иштирок этиш бамисоли дастурхон ёзиб меҳмон чақиришга ўхшайди. Ўзингизнинг ва ўзгаларнинг табъи, салоҳияти билан ошна бўлишнинг кўринишидир у, аслида.

2018 йилнинг 15-17 март кунлари Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, «Expocontact» компанияси ўн саккизинчи халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмаси ташкил қилинди.

Ушбу кўргазмада Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Маркетинг бўлими” жамоаси иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида, замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек, ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахассислиги бўйича билим олишлари учун, ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш кўргазманинг асосий мақсадидир.

Кўргазманингўзига хос вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида қайси мутахассисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари борлиги ҳақида маълумот бериш;
  • Ёшларда мутахассислик танлашга қизиқтириш уйғотиш ва шу соҳада таълим олишга жалб этиш;
  • Иккинчи касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз касби бўйича малакасини ошириш истагида бўлган шахсларга таълим олиш учун ўқув юртини топишга ёрдам бериш;
  • Ўқув юртларини жиҳозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебел-жиҳозлар ва компьютерлаштиришнинг энг охирги ютуқлари билан таништириш.

 

Маркетинг бўлими бошлиғи Рустам Ойматов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов