Кулги - хурсандчиликдан белги
Кулинг, умрингиз узун бўлади. Доно халқимизнинг бу ҳикматида ҳаётни хушчақчақ ўтказиш билан боғлиқ даъвати бор. Хушчақчақ инсон бошқаларга ҳам хурсандчилик улашишни хуш кўради. Дунёда ҳазил-мутойиба, кулги куни, алдоқчилар куни каби номлар билан аталувчи 1 - апрел барчанинг табиатида қувноқликни ҳукмрон бўлишини таъминлаши билан характерланади. Шундай экан, бу кунга ўз муносабатимизни билдиришимиз ҳам мақсадга мувофиқ эканлигини англаганлар ҳам йўқ эмас.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 3- сонли талабалар турар жойида 2018 - йил 3 -апрел куни ана шу санага бағишланиб тадбир ўтказилди. Тадбир давомида институтимизнинг "Шунчаки" жамоаси ўзларининг қизиқарли чиқишларини ҳавола этишди.
Бу чиқишлари билан улар талабаларни юзларига кулги, табассум улашишди. Ушбу тадбир давомида талабалар ҳам қизиқарли чиқишларда ва ўйинларда иштирок этишди.
Тадбирни ташкиллаштиришдаги фаоллиги учун “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факулътети Ёшлар Иттифоқи етакчси Абдуқодиров Шахром ва бошқа фаол талабаларга ўз миннатдорчлигимизни билдирамиз.
3-ТТЖ педагог-тарбиячиси Азиза Хаитова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов