М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети профессорининг кадастр соҳасига оид махсус семинари

М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Сапожников Пётр Михаилович ташриф институтга ташриф буюрди.

Ер ресурслари бошқариш факультетида “Ўздаверлойиҳа” институти ва Кадастр агентлиги билан ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар учун махсус семинарлар ташкил этилди.

Проф. П.М.Сапожниковнинг биринчи семинари “Россияда кадастр баҳолашга оид қонунчилик хужжатлари. Кадастр инженерлиги фаолияти” мавзуларида бўлиб ўтди. Семинарда факультет профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва магистрантлар иштирок этишди.

Иккинчи семинар “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг давлат кадастр баҳоси. Қишлоқ хўжалиги ер турлари кадастр баҳосини шакллантиришда агроиқлим ва тупроқ кўрсаткичларининг роли” мавзуларида ўтказилди. Ушбу семинарда Ер ресурсларини бошқариш факультети битирувчи 4-курс талабалари ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. 

Семинарда проф. П.М.Сапожников соҳага оид бўлган кадастр инженерлик ишлари фаолияти ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр баҳосини аниқлаш бўйича Россия тажрибаси билан таништирди ва Ўзбекистонда бу соҳада амалга оширилаётган ишлар билан тажриба алмашди. Семинар очиқ мулоқот ва савол-жавоб тарзида ўтди.

Ер ресурсларини бошқариш факультети декани Ш.Нарбаев ахбороти