Илм нажот ва тараққиёт манбаи

Институтимиз ректори Ў. Умурзаковнинг 24 октябрда тасдиқлаган 2018 йил октябр-декабр ойларида умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадидаги “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича чора тадбирлар Режасига мувофиқ “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессори, т.ф.д. А. Юсубалиев шаҳримиздаги Шайхонтохур туманида жойлашган 324-сонли мактаб 6 - ва 7-синф ўқувчилари билан “Илмдан бошқа нажот йуқ” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

 

Мулоқот давомида профессор А. Юсубалиев илмнинг инсон ҳаётидаги энг олий саодатга етказувчи куч эканлиги, Республикамиздаги бир қатор олимларнинг илм йўлида қилган ишлари, буюк бобокалонларимиздан Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек ва Имом ал-Бухорийларнинг олиб борган ишлари тўғрисида мактаб ўқувчиларига батафсил маълумотлар берди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

 

 "Электр таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбалари" кафедраси мудири Д. Қодиров  ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов