Умум таълимдан олий таълимга қадам
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетига бириктирилган Тошкент шаҳар Сирғали тумани 304 – сонли умум таълим мактаби билан ҳамкорликда ёшларни таълим олишга бўлган иштиёқларини янада оширишга қаратилган бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 17 май куни Сирғали тумани 304 – сонли умум таълим мактабининг 43 нафар илмга чанқоқ биритрувчи ва фаол ўқувчилари институтимизга ташриф буюришди ва уларни институтимиз хаёти ва фаолияти билан яиқндан таништириш ҳамда уларда олий таълим муассасасида ўқиб илмларини янада оширишга қизиқиш уйғотиш мақсадида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети декани Э.Фармонов ва декан ўринбосарлари Т.Раупов ҳамда И.Рахимовлар раҳнамолигида ёшлар учун институт бўйлаб сайёҳат уюштирилди. Ёшларни институтдаги мавжуд имкониятлар ва шароитлар билан яқиндан таништирилди.
Ушбу ўтказилган тадбир натижасида ёшларда илм олишга бўлган иштиёқлари янада оширилди.