МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ
14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Гидромелиоратсия факултети “Сув хўжалиги ва мелиоратция” йўналиши 1-курс 102-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Ирригатция ва мелиоратция” кафедраси доценти Маматалиев А.Б. раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Давлат музейига ташриф буюришди.
Дастлаб гуруҳ мураббийси талабаларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилиши, унинг тинч, фаровон ҳаётимизнинг таъминланишидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди. Сўнгра музей билан танишилди.
Бу музей Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли муассасалардан бири ҳисобланиб, 1965 - йилда Марказий офицерлар уйи қошида Туркистон ҳарбий округи жанговарлик шуҳрати музейи сифатида ташкил этилган. У ерда 10 мингдан зиёд экспонатлар мавжуд. Музейнинг асосий иш фаолияти экспозитсиялар (буюм-ашёлар, ҳужжатлар, жанговар мукофотлар ва қурол-яроғлар) орқали ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ҳарбий ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган.
Бу ташриф гуруҳ талабаларида катта таассуротлар қолдирди, мамнуният бахш этди. Албатта, бу ташриф талабаларнинг ватанпарварлик тарбиясини бойитиш ва янада юқори савияга кўтариш учун хизмат қилади, жасоратли ва мард бўлиб шаклланишида ўз ўрнига эга бўлади. Зероки, Мардлар қўриқлайди Ватанни.
Гуруҳ мураббийси доцент Адҳам Маматалиев ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов