Мазмундор мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 30-Қ/Қ ва 88-Қ/Қ сонли қўшма қарори ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 09.04.2018 йилдаги 207 А/Ф сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида 10 май куни Учтепа туманидаги 297 - сонли умумтаълим мактабида институт ва мактаблар ҳамкорлигида спорт ва маданият йўналишидаги тадбирлар ва ўртоқлик учрашувлар ўтказилишини йўлга қўйиш ҳамда спорт усталари билан учрашувлар ташкил этиш мақсадида “ҚСХЭА” факультети декани А.Гаппаров, маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш.Бердиев, факультет бош мураббийи Ў.Холиқназаров ва факультетимизда таълим олаётган спорт усталари ва шеърий тўплами нашр қилинган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

  

 

Айни пайтда ўша 297 - сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси ва 15-20 нафар ўқувчилари билан Институтга Экскурсияга ташриф буюришди. “ҚСХЭА” факультети декан муовинлари Р.Юнусов, Ж.Рахимов, Ш.Бердиев ва профессор – ўқитувчилар билан биргаликда Экскурсия жараёнида институтнинг раҳбарият, Ахборот ресурс маркази, маъруза заллари ва бир қанча лаборатория ва биноларига саёҳат қилишди.  

“ҚСХЭА” факультети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Ш. Бердиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.