Меҳр манбаи
Халқимизнинг инсонийлик фазилатлари, урф-одатлари, қон-қонига сингиб кетган меҳр-оқибат, меҳрга ташна қалбларга ўзининг энг олий пурҳикмат сўзлари ила қалбларга илиқлик улашиши ҳар доим муҳим аҳамият касб этиб келган.
“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Мусайев К. ташаббуси билан “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факултети 307-гуруҳ талабаларидан иборат бир гуруҳ ёшлар Тошкент шаҳрида жойлашган 21-сон меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Ташриф давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига К. Мусайев ва талабалар томонидан мазмунли давра суҳбати, ўйинлар ташкил қилиниб, жажжи кичкинтойларнинг кўнглига кўтаринки кайфият улашилди. Ташриф сўнгида болажонларга талабалар томонидан ташкил қилинган совғалар топширилди.
Ҳар бир инсон ҳаётда яхшилик қилиш, ҳожатбарорлик, инсонларни кўнглини хушнуд қилиш каби ижобий амаллари билан ҳурмат қозонади. Меҳрибонлик уйи раҳбарияти институт раҳбариятига ҳамда талабаларга миннатдорчилик билдиришди. Сизларни ҳам сафимизга чорлаймиз, азиз талабалар!
“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Мусайев К. ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов