Миллати йўқ иллат
2018 йил 15 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида 1-босқич талабаларига “Диний экстремизим ва терроризм ҳамда уларнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Айни дамда, Ўзбекистон телерадиоканалида кўрсатилган “Хунрезлик” видеоролики қўйиб берилди.
Бундай фожеаларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда ва жиноятчилар ушланиб жиноий жавобгарликка тортилиб, суд томонидан уларга нисбатан тегишли жазолар қўлланиб келинмоқда.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқ ташкилотлар маҳалла фаоллари, ота-оналар қолаверса, бутун жамоатчилик ёрдам бермоғи лозимлиги ҳақида тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов талабаларга тушунтирди.
4 –ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов