Миллий армия – менинг армиям
Давлатнинг куч-қудратини, ҳарбий салоҳияти ва мудофаа даражасини унинг армияси белгилайди. Қалбга ғурур, тинч ва осойишта ҳаётга сурур бахш этадиган армия фахримиз. Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганлигига 26 йил тўлиши муносабати билан ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тадбирлар барча корхона, ташкилот ва муассасаларда кенг нишонламоқда.
2018 йил 12 январь куни соат 15:00да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Маданият саройида “Миллий армия байрами – менинг байрамим!” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда институт ҳарбий кафедра ўқитувчи– офицерлари ва курсантлари ҳамда профессор – ўқитувчилар, талабалар, “Лашкарбеги” маҳалласида яшайдиган ҳарбий фахрийлар ва “Ветеран ҳарбийлар” уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Айниқса, ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти фаолларининг тадбирни мазмундор ўтказилишида хизматлари катта бўлганини айтиб ўтиш жоиз.
Байрам тадбиридан сўнг барча қатнашчилар учун байрам дастурхони ташкиллаштирилди.
ҚСХЭА факультети маълумоти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов