Мини футбол мусобақаси
Аввал хабар берганимиздек, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни спортга, соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 26.02.2018дан 03.03.2018га қадар 1-босқич талабалари ўртасида спортнинг мини футбол туридан мусобақалар ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада барча факультетларнинг жамоалари ва меҳмон жамоа Тошкент молия институтининг жамоаси ҳам иштирок этди.
Мусобақада жами 8 та жамоа ўз маҳоратларини намоён этишди. Мусобақани 26.02.2018 куни “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов очиб берди ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини ҳамда иштирокчиларни бир-бирига ҳурматда бўлишга чақирди.
Шу йўсинда мусобақалар ўз ниҳоясига етди ва якунда фахрли 3-ўрин соҳиби “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети қўлга киритди.
Фахрли 2- ўрин соҳиби “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети жамоаси қўлга киритди ва 1- ўрин соҳиби “Гидротехника қурилиши” факультети жамоаси қўлга киритди. Мусобақа якунида “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” декани Б.Норов “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети, декани А.Гаппаров “Гедротехника қурилиши” факультети декани Б.Хасановлар мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни тақдирлашди.
Шунингдек, уларга келажакдаги фаолиятларига улкан зафарлар тилб қолишди.
“Жисмоний маданият ва спорт”кафедраси мудири М.Норқобилов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов