Академик Мирзиёд Мирсаидов 2018 йил март ойида Тошкент архитектура қурилиш институтида учрашув ўтказди
Бу учрашувда иқтидорли бакалавриат талабалари, магистрлар, докторантлар, институт ректори Р.Хакимов, илмий ишлар бўйича проректор Р.Нуримбетов, БИҚ факультети декани И.Алиев, устоз ва таниқли профессор К.С.Абдурашидов, профессорлар Ш.Низамов, Х.Юсупов, П.Мирзаев, т.ф.д. А.Баходиров, кафедралар мудирлари ҳамда институтнинг бошқа фаол профессор-ўқитувчилари қатнашдилар. Учрашувни институтнинг ректори Р. Хакимов кириш сўзи билан очиб, академик М.Мирсаидовга сўз берди. М.Мирсаидов ўз сўзида юртбошимизнинг фанда эришилган ютуқларни амалиётда тадбиқ қилинишига катта эътибор бераётганлигига, юқори натижаларга эришган илмий ходимлар албатта келгусида тақдирланишига ҳозирги кунда Президентимиз томонидан тўла имконият яратилаётганлигини айтиб ўтди. М.Мирсаидов янги академиклар сайлангандан кейин Президентимизнинг топшириқлари билан ЎзР ФАнинг юқори даражада ишлаётган институтлари билан, яъни Юқори технологиялари маркази, Геномика ва биоинформатика институти, Халқаро қуёш илмий-тадқиқот институти ва Шарқшунослик институтларида эришилган ва бажарилаётган ишлар билан таништирганлиги ва у ерда юқори салоҳият билан ишлаётган ёшлар ва уларнинг эришаётган ютуқлари тўғрисида гапириб ўтди. Хурматли Президентимиз илмдаги энг катта илмий натижаларни илмий тадқиқот ва олий ўқув юртларида ишлаётган ёшлардан кутаётганлигини ва бу бажарилаётган илмий ишлар инновация ғоялари, янги технологиялар ва уларнинг тадбиғи билан якунланиши ҳақида ҳам М.Мирсаидов гапириб ўтди. Ёшлар ва институт ходимлари томонидан кўп саволлар берилди ва бу берилган барча саволларга М.Мирсаидов томонидан тўлиқ жавоблар олинди. М.Мирсаидов келажакда давлатимиз томонидан қўйилаётган долзарб муаммоларни ечиш учун бу институтда илмий мактаб тузишни ва бу институт билан ЎзР ФА ўртасидаги интеграцияни ривожлантиришни келишиб олганлигини айтиб ўтди. Институтнинг иқтидорли ёшлари Президентимизга илм-фанга катта эътибор ажратаётганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришдилар. Бу суҳбатлардан кейин ёшларда ишонч ва кўтаринки руҳ пайдо бўлганлигини шу институтнинг ректори Р. Хакимов ўз сўзида айтиб, Президентимиз ишончининг ёшлар томонидан албатта оқланишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Р.Ҳакимов ўз сўзида институтнинг илмий салоҳиятини янада кўтариш мақсадида, ёш олий малакали кадрларни таёрлаш учун барча кафедра мудирлари ва фан докторлари тез кунда йўл ҳаритасини тузиш кераклигини айтди, бу йўл ҳаритада иқтидорли ёшлар билан ишлашни биринчи даражали масала деб киритиш учун кўрсатма берди. Бу фикрни М.Мирсаидов қўллаб-қувватлаб, келгусида қилинадиган ишларга омад тилаган ҳолда ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Ушбу учрашувни ташкил қилишда фаол қатнашган илмий ишлар бўйича проректор, профессор Р.И.Нуримбетовга ва кафедра мудири, т.ф.д. А.А.Баҳодировларга академик М. Мирсаидов томонидан миннатдорчилик билдирилди. Эсдалик учун учрашувда қатнашган барча ёшлар ва инситут ходимлари билан расмга тушилди.
Ўқув методика бўлим в.б бошлиғи Ходжаев Дадахон ахбороти