МОҲИЯТЛИ СЕМИНАР

2018 йил 9 март куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари инстиути “Гидромелиорация” факультети “Гидрология” таълим йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига Г-413-ўқув аудиториясида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Гидрометорология” хизмати маркази мутахассиси, “Ёшлар” Иттифоқи Узгидромет сардори Орипова Севара Қудратовна томонидан “Узгидромет хизмати фаолияти” мавзусида муаммоли семинар ўтказилди.

Шу билан бирга маърузачи битирувчи талабларнинг келажакда иш фаолияти юзасидан берган саволларига жавоб берди. Семинар қизғин баҳс-мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтди.

“Гидрология ва гидрогеология” кафедраси ассистенти Дилшод Қувватов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов