МУАММОЛИ СЕМИНАР

2018 йил 23 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  “Гидромелиорация” факультети “Гидрология” таълими йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига Г-413 – ўқув аудиториясида ГИДРОИНГЕО илмий текшириш институти етакчи илмий ходим, г.м.ф.н. А.Ибрагимов томонидан “Ўзбекистон ҳудудида мавжуд ер ости минерал сувлари ва улардан фойдаланиш” мавзусида муаммоли семинар ўтказилди.

Шу билан бирга маърузачи битирувчи талабларнинг келажакда иш фаолияти юзасидан берган саволларига жавоб берди. Семинар қизғин баҳс-мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтди.

Гидрология ва гидрогеология кафедраси ассистенти Дилшод Қуваттов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов