Муаммоли маъруза

6.04.2018й куни Ердан фойдалниш ва ер кадастри факультетида “2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йили муносабати билан “Геоахборот тизимлари ва масофадан зондлашни ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланишни ташкил этишга таъсири” мавзусида IWMI-дастурининг Марказий Осиё минтақавий офесининг ходимлариниг муаммоли маърузаси бўлиб ўтди.

Маърузада Ер ҳамда сув ресурсларидан фойдаланишни ташкил этишда замонавий технологияларнинг афзалликлари ҳақида сўз юритилди. Афзалликлар тақдимотлар орқали ёритиб берилди.

Очиқ маърузада IWMI-дастурининг Марказий Осиё минтақавий офисининг ходимлари Зафар Ғофуров, Сарвар Элтазаров, Акмал Гапуров ҳамда факультет профессор ўқитувчилари ва талабалари қатнашишди.

​​​​​​​