Мукофот муборак, устозлар!

“Гидротехника қурилиши” факультети декани профессор Ҳасанов Бахридин Баратович ва “Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш“ кафедраси мудири профессор Базоров Дилшод Рейимович Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг 172-сонли буйруғига асосан “Ўзбекистон Республикаси Сув Хўжалиги Аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Устозларнинг талабаларга бераётган беқиёс билим ва сабоқлари ёш иқтидор эгаларини доимий руҳлантириб келмоқда. “Устоз кўрган шогирд” мақомига эришаётган ёш авлод вакиллари устозларнинг дуолари, ўгитлари ва самарали меҳнатлари олдида бош эгиб, таъзим қилишади.

       Устозларни институтимиз жамоаси номидан мукофот муборак дея самимий табриклаймиз.

  Институт матбуот хизмати