Мулоқот одоби

Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлонийнинг ушбу мулоҳазалари  бежиз эмас.

2 ТТЖ тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна 2-ТТЖ дарс хонасида тарбиявий соат олиб бордилар. Талабаларнинг жамоа орасида ўзини тутиши, саломлашиш одоби, жамоат транспортида ўзини тутиш одоби, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш ҳақида  батафсил гапириб ўтдилар.  Дилором Мухиддиновна дарс сўнгида:  Бир дарахт учун қанча барг керак бўлса, инсон учун шунча одоб керак бўлади. Кимнидур ҳурмат қилиш ёки қилмаслик - сизнинг ишингиз.  Муҳими, ўзингизни ҳурмат қилинг, хатти- ҳаракатингиз, атрофдагиларга муносабатингиз орқали тарбиянгиз қай даражада эканини билиш қийинмас.  Кишилар боланинг тарбияси, маданиятини кўриб, ота-онасини олқишлайди. Буни ҳеч қачон унутманг...

"ГИМ" факуьлтети СХМИМ йуналиши, Умматов Мирсодиқ Ботирбек ўғли ахбороти

Институт матбуот  котиби Раҳимбой Жуманиёзов