Мунозара ўйинлари

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти "Сув хўжалигни ташкил этиш ва бошқариш" факультети ёшлар етакчиси Мухлиса Раҳматова ташаббуси билан бошланган куни кеча йилнинг энг сўнгги лойиҳаси "Мунозара-2018" ўйинларининг факультет турнири якунланди. Унда умумий ҳисобда 8 та жамоа яъни, 101- 102- 103- 108- 201- 207- 301- ва 302- гуруҳ жамоалари иштирок этишди. 12 та ўйиндан сўнг А ва Б гуруҳларда саралаш баҳслари якунланди. Ярим финал 101- гуруҳнинг "Келажак иқтисодчилари", 103-гуруҳнинг "Аудиторлар", 301-гуруҳнинг "Иқтисодчи" ва 302-гуруҳнинг "Тараққиёт" жамоалари ўртасида ўтказилди. Жами 15 та ўйиндан кейин факультет мунозара ўйини ғолиблари аниқланди. 101-гуруҳнинг "КЕЛАЖАК ИҚТИСОДЧИЛАРИ" жамоаси факультетда мутлақ ғолибликни қўлга киритди ва таътилдан сўнг ўтказилиши кутилаётган "Мунозара" ўйинининг институт босқичида факультет номини ҳимоя қилиш учун йўлланма олишди. Финал ўйинларини юқори савияда ўтишида 103- гуруҳнинг 3 нафар спикери Рўзиева Шаҳина, Маҳмудова Наргиза, Ҳабибуллаева Лобар ва 101-гуруҳнинг 3 нафар спикери Назаров Шоҳжаҳон, Насуллаева Ёқутой, Искандаров Ҳайитбой катта ҳисса қўшишди.

Энг кучли нотиқлардан иборат жамоалар ҳар бир ўйин учун алоҳида мавзуда тасдиқ ва инкор позитсияда тайёргарлик кўрган ҳолда ўз позицияларини ҳимоя қилдилар. Ўйинлар жуда кўтаринки кайфиятда, қизиқарли руҳда ўтди. Мавзулар экология, туризм, аниқ фанлар, урбанизацияга дахлдор бўлди.

Мунозара ўйинлар бўйича тажрибали талабалар ва магистрлар Нормуродов Шаҳзод, Озодов Эъзоз ва Холова Сарвиноз ҳар бир ўйинда одил ҳакам вазифасини бажардилар. Фидоий ҳакамларга, 8 та жамоадаги барча зукко иштирокчиларга ва шунчаки факультет эълонлар доскасидан ёки факультет телеграм канали (@IM_fakulteti)дан маълумот олиб ихтиёрий томошабин бўлиб келган қизиқувчан талабаларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

3-ТТЖ  "Иқтисодиёт ва Менежмент" факультети Талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.