Ҳамкорликка таянган мустаҳкам алоқа

Инновацион ғоялар кучи ҳамкорлик замирига қурилган алоқаларнинг ривожланишига боғлиқлиги ойнадек равшан. Бу борада сўз кетганда, меморандум ва халқаро конференцияларнинг роли катта бўлади. Бошқа соҳаларда бўлгани каби тажриба алмашувларнинг сув ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида ҳам аҳамияти катта. Худди шундай қувончли ва самарадорликка қаратилган ҳамкорликка эътиборингизни қаратмоқчимиз.

14 сентябр куни АҚШда хизмат сафарида бўлиб турган ТИҚХММИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Султанов АҚШнинг Калифорния университети (Девис) глобал ишлар бо'йича проректор ва канслер ёрдамчиси Ёанна Регулска таълим, илм-фан, илмий ва амалий конференциялар, талаба ва профессор ўқитувчилар ўртасида алмашинув, шунингдек, халқаро ҳамкорлик  ишларини келгусида истиқболли режалар асосида амалга ошириш ва йўлга қўйиш мақсадида ҳамкорлик келишувини имзоладилар.

Бугунги кунда университетнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида олиб бораётган илмий ишлари ва таълим тизимидаги ислоҳотлари юқори баҳоланиб келинмоқда. Мазкур университет Америка қўшма штатларида юқори даражада турувчи ОТМ ҳисобланиб, у АҚШ университетлари орасида 46, дунё миқёсида ҚС рейтинг тизими бўйича 35-ўринни эгаллайди.

Бундай ҳамкорлик келишувлари ҳар икки давлат ўртасида нафақат олий таълим тизими ёҳуд илм-фан соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга балки дўстлик, миллатлараро тотувлик, маданий ва тарихий жабҳаларда ҳам алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.


Институт халқаро алоқалар бўлими раҳбари Илҳомжон Абдураҳмонов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов