Музейлар - тарих кўзгуси
Музейлар - тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Шу билан бирга халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли ЮНЕСКО томонидан 1977 йилда 18 май - Халқаро музейлар куни сифатида эълон қилинган.
Ушбу кун муносабати билан “Гидромелиорация” факультети СХМ таълим йўналиши 104-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи, доцент С.Буриев бошчилигида ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди. Талабалар ташриф давомида Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлар билан танишдилар.
104-гуруҳ мураббийи, доцент Салимжон Буриев ахбороти