Нафосат тимсоли
Аёл! Беихтиёр кўз ўнгимизда гўзаллик, вафо, садоқат, бардош, меҳр-муҳаббатга тўла қалб эгаси гавдаланади. Баҳорнинг илк кунлариданоқ, мунис онажонларимиз, лобар ва дилбар опа-сингилларимизнинг гўзал айёмлари 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами юртимизнинг барча гўшаларида, ҳар биримизнинг хонадонимиз ва қалбимизда кўтаринки бир руҳда, ўзгача бир қиёфада нишонланади. Худди шу сингари институтимизда ҳам 8 март - халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Муқаддассан аёл” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори, профессор Умурзаков Ўктам Пардаевич очиб бердилар. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди. Тадбирда қатор эл суйган санъаткорлар, Халқ шоирлари иштирок этишди. Хусусан, Ўзбекистон Халқ шоири Махмуд Тоирнинг аёллар васфини мадҳ этган шеърлари барча аёлларимизни янада шод этди.
Тадбирга ташриф буюрган “Сурхон” гуруҳи, ёш умидли хонанда Алишер Турдиев, жозибадор санъаткоримиз Гули Асалхўжаеваларнинг чиқишлари байрам руҳига руҳ қўшди.
Институтимиз талаба-ёшлари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари барча тадбир меҳмонларини олқишига сазовор бўлди.
Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Д.Сиддиқова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов