Наргизахон Холиқова Абдувалиевна «Энг яхши ихтиро ва энг яхши фойдали модел” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади.
“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” республика кўрик-танлови ғолиби
Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови ўтказилди.
Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишди. Танлов 3 босқичда ташкил қилинди. Танловга 4000 дан ортиқ аризалар келиб тушган.
Танловнинг якуний босқичида туман ва шаҳар (вилоят) босқичларидан мувафаққиятли ўтган 300 дан зиёд иштирочиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилди ҳамда уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинди. Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танлов ғолиби сифатида танлаб олинди.
2020 йил 28 февралда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» III республика танлови ғолибаларини тақдирлаш тадбири “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг “Трактор ва автомобиллар” кафедраси доценти, техника бўйича фалсафа доктори Наргизахон Холиқова Абдувалиевна «Энг яхши ихтиро ва энг яхши фойдали модел” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллади. ТАБРИКЛАЙМИЗ ! ! ! ! ! !