Амалий машғулотнинг амалий натижаси

Бугун 5 апрел 2018 йил институтимизнинг Г ўқув биноси 601 аудиторияда “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва уларнинг технологияси” кафедраси ўқитувчиси Адилжан Атажанов Усеновичнинг “Ёпиқ горизонтал дренаж ва коллекторлар тизимида тозалаш (ювиш), таъмирлаш ишларини бажариш лойиҳасини тузиш” мавзусидаги амалий машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотга эксперт сифатида ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг катта илмий ходими Муратов Оқилбек Аширбекович, “Гидромелиоратив ишларни ташкил этиш ва уларнинг технологияси”  кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.

 Амалий машғулотни ўқитувчи Дренажнинг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келувчи сабабларини айтиб ўтди:

Дренажнинг муддатидан олдин ишдан чиқишига олиб келувчи лойиҳалаштиришдаги ҳатолик объектининг табиий шароитининг ҳамда қўлланиладиган материалларни етарлича инобатга олинмаганлигига боғлиқ  (қуритишда торфли грунтларнинг чўкиши, оқувчан ва қумли грунтларда дреналарнинг чўкма босиш хавфининг юқори даражадалиги, пластмасса қувурларнинг айланиб, букланиб қолиши) ;

     Бундай хатоларни огоҳлантириш учун дренаж қуриш ва ундан фойдаланиш тажрибаларини диққат билан ўрганиш зарур, маҳаллий шароитларни инобатга олган  ҳолда лойиҳаларни мукаммал экспертизадан ўтказиш керак.

Амалий машғулотда ўқитувчи талабаларга тарқатма материаллар тарқатиб машғулот ўтказишди, яхши натижага эришилган талабаларга юқори баҳолар билан баҳоландилар.

 

Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти